"Барселона"да Хави ўрнига ажойиб вариант бор

"Барселона"да Хави ўрнига ажойиб вариант бор

"Жирона" бош мураббийи Мичел "Барселона"ни бошқариши мумкин, дейди журналист Франсуа Гальярдо.

Манбага кўра, 48 ёшли испаниялик мутахассиснинг агенти октябрь ойидан буён "Барселона" вакиллари билан учта учрашув ўтказган. Журналистнинг таъкидлашича, Мичел 2023/24 йилги мавсум якунланганидан кейин жамоани бошқариши керак.

Агар жорий мавсум якунига қадар Хави ишдан бўшатилса, Мичел келгунига қадар "Барселона Б"ни бошқарадиган Рафаэль Маркес асосий жамоа бош мураббийи вазифасини бажарувчи бўлади.

Хави "Барселона"ни 2021 йилнинг ноябридан буён бошқариб келмоқда ва унинг клуб билан шартномаси 2025 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади. Мичел "Жирона"га 2021 йилнинг июлидан бери мураббийлик қилмоқда, унинг шартномаси 2026 йилнинг июнь ойи охиригача амал қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!