"Барса" Педри ва Гави учун бошқа юлдузини қурбон қилишига тўғри келади

"Барса" Педри ва Гави учун бошқа юлдузини қурбон қилишига тўғри келади

Каталониянинг "Барселона" клуби раҳбарияти ёзги трансфер ойнасида ҳимоячи Рональд Араухони сотиш ҳақида ўйламоқда, деб хабар беради Marca.

Клуб президенти Жоан Лапортага пул керак, шунинг учун у уругвайлик футболчини қурбон қилишга тайёр. Клуб трансфер учун тахминан 80 миллион евро ишлаб олишни режалаштирмоқда. Лапорта жамоада ўсиб бораётган ярим ҳимоячилар Педри ва Гавини сақлаб қолиш учун Рональдни сотади.

Араухога даъвогарлар орасида "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" бор. Ла Лиганинг жорий мавсумида 25 ёшли ҳимоячи 22 та ўйин ўтказиб, битта гол урди ва 5 та сариқ карточка олди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!