Банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирган банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Банкоматлардан 345,5 млн сўмни ўзлаштирган банк мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жалақудуқ туман бўлими томонидан АТ “Халқ банки” туман филиалининг мурожаатига асосан ўтказилган терговга қадар текширувда, банкнинг бош мутахассиси З.И. 2020 йилнинг декабрь ва жорий йилнинг январь ойида туман деҳқон бозорида ўрнатилган банкоматлардан жами 345,5 млн сўм нақд пулни олишга эришиб, ушбу пулларни шахсий эҳтиёжларига сарфлаб, ўзининг ихтиёрида бўлган жуда кўп миқдордаги мулкни ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов "Aniq.uz"га маълум қилди.

Мазкур ҳолат юзасидан З.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!