Бакалаврлар бир вақтнинг ўзида ҳам иккинчи мутахассислик, ҳам магистратурага ҳужжат топшириши мумкин — вазирлик

Бакалаврлар бир вақтнинг ўзида ҳам иккинчи мутахассислик, ҳам магистратурага ҳужжат топшириши мумкин — вазирлик

ОТМнинг бакалавриат босқичини тамомлаганлар эндиликда ҳам иккинчи мутахассислик, ҳам магистратурага ҳужжат топшириши мумкин.

Бу ҳақда 10 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов маълум қилди.

«Иккинчи мутахассисликка ҳужжатлар қабули 10 августдан бошланишини эълон қилган эдик. Маълумот учун, ikkinchitalim.edu.uz сайти бугундан ўз фаолиятини бошлади. 

Иккинчи мутахассисликка ҳужжат топширишни истаганлар шу сайт орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин. 

Шунингдек, магистратурага рўйхатдан ўтган бакалавр битирувчиси бир вақтда иккинчи олий таълимга ҳам рўйхатдан ўтиш имконияти бор», – деди бошқарма бошлиғи шу мазмунда берилган саволга жавобан.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!