Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

Айрим ходимларга уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди

🔰 Қонун (https://t.me/huquqiyaxborot/10407) билан Солиқ кодексига киритилган ўзгартишга кўра, қуйидагиларга тўланадиган бошланғич ёрдам пулидан (https://t.me/huquqiyaxborot/8898) ҳамда уй-жой ижараси учун ҳар ойлик пул компенсациясидан даромад солиғи ундирилмайди (2021 йил 1 июндан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади):

➖ олис, бориш қийин ҳудудлардаги бюджет бакалавриат ёки магистратурани тамомлагандан 3 йилда ишга қабул қилинган ходимларга;

➖ олис ва бориш қийин ҳудудлардаги шифокорлик пунктлари ва поликлиникаларга, таълим муассасаларига ишга кирган, бошқа ҳудудларда яшайдиган олий маълумотли шифокорларга ва мутахассисларга.

🚫 Президент ёки Ҳукумат қарорлари билан белгиланган дастурларда қатнашиб олинган бонуслар, пул мукофотлари тарзидаги пул тўловларидан ҳам солиқ ундирилмайди.

☑️ Фуқаролар меҳнат стажи ҳисобланиши мақсадида ишламайдиган эри (хотини) учун йилига БҲМнинг камида 1 баравари миқдорида ихтиёрий тартибда солиқ тўлаши мумкин (2021 йил 1 январдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).

➡️ Лалми-яйлов зонада жойлашган ерлар учун солиқ туман Кенгашлари белгилаган солиқ ставкаларига нисбатан 0,3 коэффициентда қўлланилади.

🚙 Электромобилларни сотиб олувчилар ёки уларни Ўзбекистонга вақтинча олиб кирадиганлар йиғимдан озод қилинади (2021 йил 1 мартдан юзага келадиган муносабатларга нисбатан ҳам қўлланилади).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!