Айрим ҳудудларда пахта терувчиларга қўшимча ҳақ тўланади

Айрим ҳудудларда пахта терувчиларга қўшимча ҳақ тўланади

Ҳукумат қарори билан Молия вазирлиги пахта-тўқимачилик кластерларига пахтани териб олиш учун йиллик 14 фоиз ставкада (шундан 1 фоиз банк маржаси) кредит ажратиш мақсадида олти ой муддатда қайтариш шарти билан «Агробанк» депозитига 1,6 трлн сўмгача маблағлар жойлаштиради.

2021−2023 йилларда Жиззах, Қашқадарё, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида тавсия этилган хизмат тарифларидан келиб чиққан ҳолда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахтани йиғиш харажатларининг 30 фоизи давлат бюджети ҳисобига қоплаб берилади.

Жиззах, Сирдарё ва Тошкент вилоятларида, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг барча туманларида, Қашқадарё вилоятининг 6 та, Сурхондарё вилоятининг 4 та туманида пахта терувчиларга амалдаги ставкага қўшимча равишда ҳар бир кг пахта учун 230 сўм устама ҳақ тўланади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!