«Аталанта»га қарши ўйинда Шомуродов неча балл қўйилди?

«Аталанта»га қарши ўйинда Шомуродов неча балл қўйилди?

Италия нашрлари Италия чемпионатининг 7-тури доирасида бўлиб ўтган «Рома» - «Аталанта» баҳсида футболчиларнинг ҳаракатларини баҳолаб чиқишди.

Учрашувнинг 79-дақиқасида захирадан майдонга туширилган Элдор Шомуродовга 5,5 балл қўйилди.

"Ўзбекистонлик футболчи майдонга катта иштиёқ билан тушди ва вазиятни ўзгартириш учун бир нечта имкониятларга эга бўлди. Бир вазиятда унинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмаган бўлса, кейинги вазиятда Белотти томон берган пасини ҳимоячи қайтариб қолди", — дея таъриф берилди Шомуродовга.

Тэмми Абраҳамга эса 4,5 баҳо қўйилди. У иккита ўта қулай имкониятдан фойдалана олмади. "Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо эса 5,0 баллга муносиб кўрилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!