Аргентина президенти Хавьер Милей Иккинчи жаҳон урушидан кейин Жанубий Америка мамлакатига қочган нацистларга оид барча ҳужжатларни ошкор қилишни буюрди.
Бу ҳақда Аргентина ҳукумати раиси Гильермо Франкос маълум қилди.
"Бир мунча вақт олдин Президент Милей Аргентина фашистлар Германиясидан қочганларни ҳимоя қилган пайтдан бери барча ҳужжатларни оммага эълон қилиш учун узоқ вақт курашиб келаётган АҚШ сенатори Стив Дэйнсни қабул қилди. Ҳали ҳам оммага ошкор этилмаган ҳужжатлар бор, айниқса банк операциялари билан боғлиқ. Президент Милей Дэйнснинг илтимосига биноан, ҳар қандай давлат идорасида бўлиши мумкин бўлган барча ҳужжатларни тақдим этишни буюрди", деди у.
Франкос фикрича, энг муҳим ҳужжатлар Мудофаа вазирлигида бўлиши мумкин. "Бизда бу маълумотни ҳимоя қилиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ", дея қўшимча қилди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аргентина президенти маъмуриятининг расмий вакили Мануэль Адорни Милей мамлакат қуролли кучларининг ҳарбий режим даврида (1976-1983) ҳаракатларига оид барча ҳужжатларни махфийликдан чиқариш тўғрисида буйруқ бергани ҳақида хабар берган эди.
Иккинчи жаҳон урушидан кейин кўп сонли нацист жиноятчилар Жанубий Америка мамлакатларига қочиб кетишди. Аргентинадан бошпана топганлар орасида, хусусан, Йозеф Менгеле ва Адольф Эйхман ҳам бор эди.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.
The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, рўйхатга Австралия, Бразилия, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Жанубий Корея, Мексика, Россия, Ветнам ва Европа Иттифоқи киради. Янги тарифлар АҚШ ташқи савдосининг муҳим қисмини ташкил этувчи мамлакатларга таъсир қилади.
Истанбулнинг Таксим майдони туристлар учун диққатга сазовор масканларга бой. Булардан бири ўзгача кўриниши ва маҳобати билан ажралиб турадиган масжиддир.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Маълум қилинишича, биринчи контингент Ҳиндистон, Индонезия, Бразилия ва Саудия Арабистони ҳарбийларидан ташкил топиши мумкин бўлиб, уларни Россия ва Украина чегарасига жойлаштириш кўзда тутилган. Иккинчи контингентга эса...
Tesla’нинг йирик инвестори Newsweek нашрида берган интервьюсида компания директорлар кенгашини Илон Маскни бош директор лавозимидан четлатишга чақирди.