Ўзбек мумтоз адабиётининг ёрқин намунаси бўлган “Ўткан кунлар” асари ҳозирги замон ўқувчиси учун ҳам ўзбек миллатидаги ўзлик ва тарихий ҳақиқатни англашда муҳим манбаа бўлиб қолмоқда.
2024 йилда Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романи Миср Араб Республикасида араб тилига таржима қилиниб, кўп нусхада чоп этилган эди. Кейинчалик у Саудия Арабистони подшоҳлигида қайта чоп этилди.
Бу асар билан танишган Корея Республикасидан таниқли олим, адиб ва таржимон, ўзбек адабиётининг ашаддий мухлиси ва тарғиботчиси Кеймюнг университети профессори Чунг Сун Ким шу кунларда Ўзбекистонга, Фарғонага ташриф буюрган.
– Мен Кумушдек гўзал, иффатли ва жасоратли қаҳрамоним борган Марғилонни кўриш, унинг қадим кўчаларидан юриш, ҳунармандлари билан суҳбатлашиш учун бу юртга келдим, – дейди Чунг Сун Ким. – Ниятим Абдулла Қодирий фалсафаси, Отабек, Кумуш, Офтобойим руҳиятини англаш. Шундан кейингина “Ўткан кунлар” таржимасига ўтираман.
Кореялик меҳмон Фарғона вилоят ҳокими ўринбосари Хуршиджон Аҳмедов ҳамроҳлигида Кумушнинг Марғилондаги рамзий хонадонида бўлди.
Абдуқодир Ҳусанов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда асосий кун мавзусига айланди. Кимлардир уни мақтади, олқишлади, яна кимлар эса ёмонотлиқ қилишдан ҳам қайтмади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.