Владимир Зеленский Россия вакиллари Қора денгизда жанговар ҳаракатларни тўхтатиш ва энергетика объектларига зарбалар беришни чеклаш бўйича келишувларни "манипуляция қила бошлаганини" таъкидлади.
"Музокараларнинг бугунги кунидаёқ, россияликларнинг манипуляция қила бошлаганини кўриб турибмиз. Улар келишувларни бузишга, ҳам воситачиларимизни, ҳам бутун дунёни чалғитишга ҳаракат қилмоқда", — дея фикр билдирди Украина раҳбари.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, Украина АҚШ билан келишиб олган, яъни энергетика объектларига зарбаларни тўхтатиш бўйича сулҳ фақат Оқ уй тегишли баёнот берганидан кейин бошланиши керак эди. Ушбу баёнот 25 март куни эълон қилинди.
Бироқ Вашингтоннинг баёнотида Қўшма Штатлар ҳукумати ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган томонлар билан энергетика объектларига 30 кун давомида зарбалар беришни тўхтатиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича келишиб олгани қайд этилган. Россия эса энергетикага оид сулҳ 18 мартдан бошлаб амал қилишини таъкидламоқда.
Абдуқодир Ҳусанов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда асосий кун мавзусига айланди. Кимлардир уни мақтади, олқишлади, яна кимлар эса ёмонотлиқ қилишдан ҳам қайтмади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Ултра-православ талабаларни армияга жалб қилиш фуқаролар урушига олиб келади, деб огоҳлантиради Қуддус ишлари ва яҳудий анъаналари вазири Меир Поруш, ултра-православ коалициясининг Бирлашган Таврот иудаизм аъзоси.
Қатор хорижий нашрлар ўтган 2 кун мобайнида, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон мамлакати терма жамоаси, сиёсий сабабларга кўра, мусобақага қўйилмаслиги ҳақида ёзишди.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.