🔷2025 йил 1 июлга қадар юридик шахсларга онлайн режимда микрокредит ажратиш жараёнларини соддалаштириш ва уларни тезкор тасдиқлаш механизмлари;
🔷кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш комплекс дастури доирасида Ижтимоий ҳимоя ягона реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмдан, 10 ва ундан кўп бундай иш ўринларини ташкил қилган субъектларга 100 миллион сўмгача 3 йилгача муддатга йиллик 14 фоиз ставкада айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ажратиш амалиёти.
🔰Дастур доирасида “чемпион” тадбиркорларга айлантириладиган ташкилотлар рўйхати шакллантирилиб, унга қуйидаги мезонларга жавоб берадиган тадбиркорлик субъектлари киритилади:
🔸туман (шаҳар) даражасида – ҳар бир туман (шаҳар)да камида 2 тадан йиллик айланмаси 10 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 50 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
🔸Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида –ҳар бир ҳудудда камида 5 тадан йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан юқори бўлган ва 500 тадан ортиқ иш ўрни яратган тадбиркорлик субъектлари;
🔸республика даражасида – йиллик айланмаси 1 триллион сўмдан юқори бўлган ва 5 мингдан ортиқ иш ўрнини яратган тадбиркорлик субъектлари.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.