Европа Иттифоқи йўл ҳаракати қоидаларини бузувчиларга қарши янги қаттиқ чораларни келишиб олди. Агар ҳайдовчи Европа Иттифоқининг бир давлатида қоидаларни жиддий бузса, унга Европанинг исталган жойида машина ҳайдаш тақиқланиши мумкин. Бу ҳайдовчи бошқа Eвропа Иттифоқи давлатида берилган лицензияга эга бўлган ҳолларда ҳам амал қилади.
Ҳозирда ҳайдовчилик гувоҳномасини бермаган давлат фақат ўз ҳудудида автомобил ҳайдашни тақиқлаши мумкинлиги ҳақидаги қоида мавжуд. Янги қонун шуни англатадики, лицензияни берган мамлакат, агар бошқа Eвропа Иттифоқи аъзоси томонидан киритилган бўлса, бундай чекловни тан олиши ва қўллаб-қувватлаши шарт.
Янгилик биринчи навбатда жиддий қоидабузарликларга, масалан, маст ҳолда ҳайдаш ёки ҳалокатли бахтсиз ҳодисаларга таъсир қилади. Тақиқ бутун Европа Иттифоқига айланиши учун у жорий қилинган мамлакатда камида уч ойлик ҳайдаш тақиқланиши ва барча мурожаатлар тугатилиши керак.
Европарламент ва Европа Иттифоқи давлатлари ўртасидаги келишув ҳали дастлабки ва ҳали расман тасдиқланмаган. Бу аниқ қачон содир бўлиши ҳозирча номаълум.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола «Брентфорд» устози Кейт Эндрюснинг биринчи бўлимида Абдуқодир Ҳусанов майдондан четлатилиши керак эди, деб ҳисоблаётгани ҳақида ўз фикрларини билдирди.
Исроил Сурия ҳудудининг бир қисмини оккупация қилиб турганига қарамасдан, Дамашқ ҳукумати билан хавфсизлик масалалари бўйича келишувга эришишга интилаётганини билдирди.
АҚШ президенти Дональд Трамп миллатга қилган навбатдаги мурожаатида ўз маъмурияти фаолиятини юқори баҳолаб, мамлакатдаги мавжуд муаммолар учун собиқ президент Жо Байден бошчилигидаги демократларни айблади. Тахминан 20 дақиқа давом этган чиқишида у иқтисод, хавфсизлик, миграция ва ташқи сиёсат масалаларига тўхталиб ўтди.
Германия канцлери Фридрих Мерцнинг айтишича, АҚШ ва Европа Украина учун муҳокама қилаётган хавфсизлик кафолатлари айрим ҳолатларда тинчликпарвар кучлар Россия томонидан қилинган ҳужумларни қайтариши мумкинлигини назарда тутади.
Яқинда Қора денгизда амалга оширилган ҳужумлар Қора денгизда кемалар қатнови хавфсизлигига жиддий таҳдид солмоқда. Тижорат ва фуқаролик кемаларига қилинган ҳужумлар ҳеч кимга фойда келтирмайди. Бу масала бўйича ҳар икки томонга ўз огоҳлантиришларимизни аниқ етказдик.
Афғонистондан контрабанда қилиниб, Бухоро шаҳри ҳудудига яшириб кетилган соф вазни 4 кг 715 г бўлган «опий» моддасини хуфия жойдан олган икки шахс қўлга олинди.
Институт томонидан ўтказилган сўровнома иштирокчиларининг 72 фоизи қуйидаги шартларни ўз ичига олган тинчлик режасига рози бўлиши мумкинлигини билдирган: урушни ҳозирги фронт чизиғида “музлатиб қўйиш” ва Украина учун хавфсизлик кафолатлари — аммо оккупация қилинган ҳудудларни расман Россияники деб тан олмасдан. 14 фоиз иштирокчи бундай режани ҳам рад этган.
Германия ташқи ишлар вазири Йоханн Вадефуль Россияни «агрессив ва империалистик сиёсат» юритишда айблаб, Москва НАТОга қарши урушга тайёргарлик кўраётганини билдирди.