Бугун, 26 март куни Қадр кечаси оқшомида 27 кун давомида 1700 дан зиёд масжидда хушовоз қорилар томонидан ўқилган Қуръони каримнинг хатмоналари бўлиб ўтади. Диёримиз бўйлаб хатми Қуръонлар ўқилган масжидларда юртдошларимиз бир вақтнинг ўзида хатмонадан кейинги дуоларга қўл очишади.
Уламоларнинг таъкидлашича, Қуръон хатм қилинганидан сўнг қилинган дуо рад этилмайди. Чунки Қуръон Аллоҳнинг каломи бўлиб, уни тўлиқ ўқиб тугатиш улуғ ибодат. Бугун дунёю охират саодатига эришиш учун илтижо қилиш фурсатидир.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Қуръон хатм қилинганда ижобат бўладиган дуо бор”. Бундан келиб чиқадики, жамоат бўлиб ўқилган намозлар, айниқса, хатми Қуръонлардан кейин қилинадиган дуолар ижобат бўлади, иншо Аллоҳ.
Аллоҳ таоло барчамизга Қадр кечаси, хатми Қуръон ва жамоат билан қилинадиган дуолар фазлидан баҳраманд айласин!
Абдуқодир Ҳусанов сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда асосий кун мавзусига айланди. Кимлардир уни мақтади, олқишлади, яна кимлар эса ёмонотлиқ қилишдан ҳам қайтмади.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Қатор хорижий нашрлар ўтган 2 кун мобайнида, Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритган Эрон мамлакати терма жамоаси, сиёсий сабабларга кўра, мусобақага қўйилмаслиги ҳақида ёзишди.
Кадастр тизимида ишловчи танишлари орқали тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, жами 160 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
— Қўшимча ҳимоя чораларисиз бу сув тошқинига олиб келади ва маҳаллий аҳолига ҳам, Венеция маданий меросига ҳам катта зарар етказади, - дея огоҳлантирмоқда олимлар.
«Ёнғин оқибатида куйиб, тан жароҳати олган ва вафот этганлар кузатилмади. Ҳозирда содир бўлган ёнғин юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда», — дейилади хабарда.