Хонанда Феруза Каримова қўшиқ ижросида шеърдан рухсатсиз фойдалангани учун муаллифга 40 млн сўмдан зиёд тўлайдиган бўлди. Бу ҳақда Интеллектуал мулк департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, шоира М.Ахрарова ўзига тегишли бўлган “Дод дегим келяпти дастингдан” номли шеъри ижрочи Феруза Каримова томонидан “Дастингдан” номли қўшиғида рухсатсиз фойдаланилганидан норози бўлиб ижрочидан товон пули ва маънавий зарар ундириш бўйича судга даъво аризаси киритди.
Суднинг сўрови асосида Адлия вазирлигинг масъул ходимлари ушбу суд мажлисида мутахассис сифатида иштирок этиб, ҳолатга ҳуқуқий баҳо берди. Суд мажлиси давомида аниқланишича ижрочи Феруза Каримова “Дастингдан” номли қўшиғини ижро этишда ҳамда барчанинг эътиборига етказишда шоира М.Ахрарованинг “Дод дегим келяпти дастингдан” номли шеърига бўлган муаллифлик ҳуқуқларини бузган.
Суднинг тегишли қарорига мувофиқ, шоира фойдасига ижрочидан БҲМнинг 100 баробари яъни 37 500 000 сўм миқдорида товон пули ҳамда 5 000 000 сўм маънавий зарар ундирилиши белгиланди.
Маълумот учун, “Муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқлар тўғрисида”ги қонунининг 65-моддасига асосан муаллиф ёки мутлақ ҳуқуқларнинг бошқа эгаси ҳуқуқбузардан зарар қопланиши ўрнига базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан минг бараваригача миқдорда тўланиши лозим бўлган товонни тўлашини талаб қилишга ҳақли ҳисобланади.
Эрон Олий Миллий Хавфсизлик Кенгаши котиби Али Ларижоний АҚШ ва Исроил ҳужуми бошланганидан бери ҳеч бир мусулмон давлати Эронга ёрдам бермаганини айтди.
Гап шундаки ММА шоу жангларида чиқиб юрадиган блогер икки шериги билан 2025 йилнинг ноябр ойида Тошкентда Себзор кўприги устида машинада йўл талашиб, икки фуқарони калтаклаб, қочиб кетади.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бўйича расмийлаштирилган далолатнома юзасидан ҳисобланган жами 1,8 млрд сўм жарима суммасини 210 млн сўмга тушириб бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилади.
Терговчиларнинг сўзларига кўра, ҳибсга олинган шахснинг кўрсатмалари билан тасдиқланганидек, у жасадни вақтинча балконда яширган, ўзига хос ҳидни қўшниларига каптар боқиш орқали боғлаган, шундан сўнг қолдиқларни маиший чиқиндиларни йиғиш тизими орқали йўқ қилган.
Аёл Туркия фуқароси бўлган шахс билан шаръий никоҳ асосида турмуш қурган, бироқ ушбу никоҳ расмий тартибда қайд этилмаган. Никоҳ маросими Наманган вилоятининг Чуст туманида ўтказилган.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.