Андижондаги мактабда ўқувчиларга номаълум таркибдаги конфет тарқатилаётгани рост(ми)?

Ижтимоий тармоқлардаги мактабда ўқувчиларга номаълум таркибдаги конфет тарқатилаётганлиги ҳақида хабар юзасидан маьлумот берилди.
Болалар омбудсмани мазкур ҳолатни ўрганмоқда.
ИИВ томонидан аниқланишича, Андижон вилояти, Олтинкўл туманидаги умумталим мактабининг 3-синф ўқувчиси Х.М. (2015 йилда туғилган ўғил бола) мазкур ҳудудда жойлашган савдо дўконидан 1.000 сўмга 3 дона "STRAWBERRY" номли конфетни сотиб олган, сўнг мактабга келган вақтида синфдоши О.А. ундан ширинликни қаердан олганлигини сўраганда, унга гўёки нотаниш шахс бериб кетганлигини ўйлаб топиб ёлғон айтган.
Мактаб ҳамшираси О.А. болани гапидан хулоса қилиб, ижтимоий тармоқларга мактаб атрофида "STRAWBERRY" номли шубҳали конфетни мактаб ўқувчиларига номаълум шахслар берганлиги ҳақидаги ҳаққоний бўлмаган хабарни тарқатган.
Шунингдек, конфет истеъмоли оқибатида бола нобуд бўлганлиги тўғрисидаги хабар ҳам мутлақо ҳақиқатга зиддир.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда, конфетнинг таркибида инсон соғлиғига зарарли моддалар бор ёки йўқлигини аниқлаш мақсадида суд-кимёвий экспертиза тайинланган.
Шунингдек, Санитария-эпидемиология қўмитаси Андижон вилояти бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирган.
Болалар омбудсмани ҳолат юзасидан ўз кузатувини давом эттирмоқда, бу борада қўшимча ахборот берилади,- дейилади хабарда.