Аргентина президенти Хавьер Милей Иккинчи жаҳон урушидан сўнг мамлакатда бошпана топган нацистлар ҳақидаги ҳужжатларни ошкор этишни буюрди.
Бош вазир Гилермо Франкоснинг маълум қилишича, мазкур қарор АҚШ Сенатидаги Республикачилар партияси вакили Стив Дейнснинг илтимосига жавобан қабул қилинган.
"Президент барча ҳужжатларни эълон қилиш бўйича кўрсатма берди, чунки бу маълумотни яширишни давом эттиришга асос йўқ", — деди Франкос.
Маълумотларга кўра, Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан сўнг тахминан 10 минг нафар нацист Аргентина ва Жанубий Америкадаги бошқа мамлакатларга қочиб кетишга муваффақ бўлган. Улар орасида Освенцимда одамлар устида тажрибалар ўтказган врач Йозеф Менгеле ва “Ҳолокост меъмори” Адолф Эйхман ҳам бор.
Федерация Кенгашининг конституциявий қонунчилик ва давлат қурилиши қўмитаси раиси Андрей Клишас ҳуқуқий жиҳатдан Совет Иттифоқи энди мавжуд эмаслигини таъкидлади.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.
ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.
АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.
Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.
АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.
27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.