АҚШнинг Канзас штатида аномал иссиқ ва қурғоқчиликдан 10000 бош қорамол нобуд бўлди

АҚШнинг Канзас штатида аномал иссиқ ва қурғоқчиликдан 10000 бош қорамол нобуд бўлди

Тинч океанидаги ''Ла-Ниньо'' фенемони фаоллашуви шимолий ярим шар баъзи субтропик, мўътадил иқлим минтақаларида жазирама аномал иссиқ ҳаво оқимларини жонлантирди.

Европанинг жануби-ғарбий қисмидан кириб келаётган иссиқ ҳаво тўлқини Европа маркази, хусусан, Францияга ҳам яқинлашмоқда. Испаниянинг Андалусида ҳарорат максимуми +43 даражага кўтарилди.

Жаҳон метеорологик ташкилоти экспертлари мазкур йил охирига қадар ''Ла-Ниньо'' ҳодисаси давом этишини прогноз қилишди. Бу келаётган қишгача кўплаб минтақаларда қурғоқчилик билан бирга экстремал табиат ҳодисалар (тўсатдан ёғувчи жала ёғин, тропик пўртаналар ва бир муддат совиб кетиш) тез-тез ўрин алмашинувчи минтақалар кўпайишини англатади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!