Америкалик амалдорларнинг нашрга билдиришича, ҳодиса оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, яна олти киши яраланган.
АҚШ ҳодисани текширмоқда ва Кубага расмий сўров юбориб, жабрланганлар билан учрашишни сўраган.
Экипаж аъзолари ва йўловчиларнинг исмлари ошкор этилмаяпти. Америкалик амалдорнинг сўзларига кўра, кема унда ишловчи ходим томонидан ўғирланган бўлиши мумкин.
“Бортдагиларнинг баъзилари судланган бўлган. Бир нафар АҚШ фуқароси ҳалок бўлган, яна бири жароҳатланиб, Кубада даволанмоқда. Йўловчилардан бирида АҚШ фуқароси билан никоҳ тузиш учун К-1 тоифасидаги амалдаги виза бўлган, қолганлар эса АҚШнинг қонуний "доимий аҳолиси" эди. Уларнинг нима мақсадда йўлга чиққани эса номаълумлигича қолмоқда”, деб ёзмоқда Axios.
Қайиқ эгаси терговчиларга унга плиталарни ётқизишда ёрдам берган ишчидан шубҳаланаётганини айтган. Буни ходим кемани боғлаш жойи яқинида ўз юк машинасини қолдиргани билан изоҳлаган. У, шунингдек, бу ишчининг Кубада оиласи, жумладан, иккитa ёш қизи борлигини айтган.
Аввалроқ The New York Times нашри қайиқ АҚШ ҳарбий-денгиз кучларига тегишли эмаслиги, унинг бортида ўз қариндошларини олиб келиш учун Кубага йўл олган одамлар борлиги ҳақида хабар берган эди.
«Манчестер Сити» бош мураббийи Пеп Гвардиола Англия Премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган «Ньюкасл»га қарши ўйинда Рубен Диаш ўрнига Абдуқодир Ҳусановни тушириш борасидаги қарорига изоҳ берди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Каппадокиянинг марказида жойлашган тарихий Ортаҳисар қишлоғи Халқаро Cittaslow (Секин шаҳарлар) тармоғига расман аъзо сифатида қабул қилинди. Узоқ ва пухта тайёргарлик жараёнидан сўнг Ортаҳисар рекорд даражадаги балл тўплаб, барқарор шаҳар ривожи ҳамда бетакрор маданий меросини асраб-авайлаш борасидаги саъй-ҳаракатларида муҳим босқичга эришди. Шаҳарнинг Cittaslow тармоғига қўшилиши билан Туркиядаги секин шаҳарлар сони 29 тага етди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган Фарғона шаҳридаги мактабгача таълим муассасасида тарбиячиларнинг масъулиятсизлиги оқибатида болани ток урганлиги ҳолати юзасидан расмий маьлумот берилди.
Бугун, 2026 йил 26 февраль куни, Хўжайли геноцидининг 34 йиллиги нишонланмоқда. Озарбайжоннинг энг янги тарихидаги ушбу қайғули сана муносабати билан мотам тадбирлари мамлакат бўйлаб ва унинг ташқарисида ўтказилади.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266 моддаси 2 қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
2026 йил 31 майдан 6 июнгача Самарқандда Global экологик фонд (GEF)нинг VIII Ассамблеяси бўлиб ўтади. Бу атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгаришига қарши кураш соҳасидаги энг йирик халқаро тадбирлардан биридир. Бундай даражадаги тадбирнинг Ўзбекистонда ўтказилиши мамлакатимизнинг глобал экологик майдондаги мавқеини мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам ҳисобланади.
Турк дунёсининг маданий мерос соҳасида стратегик йўналишларни белгилаш ва фаолият режалари тасдиқланишини ўз ичига олган Турк маданияти ва мероси фонди Кенгашининг III йиғилиши 2026 йил 27 февраль куни Қирғиз Республикаси пойтахти Бишкек шаҳрида, “Ала-Арча” давлат қароргоҳи конференция залида бўлиб ўтади.
Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда Ички ишлар органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда банк мансабдори келишилган пул маблағи ҳисобидан 30 минг АҚШ долларини олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган йили бутун дунё бўйлаб камида 129 журналист ва оммавий ахборот воситалари ходими ўлдирилган.
Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов бошчилигидаги делегация Саудия Арабистонига ташриф буюрди. Ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Саудия Арабистони Миллий метеорология маркази (National Meteorological Center), шунингдек, унинг бўлинмалари — Қум ва чанг бўрони минтақавий маркази (Sand and Dust Storm Regional Center), Иқлим ўзгариши минтақавий маркази (Regional Center for Climate Change) ва Булутларни уруғлантириш дастури (Cloud Seeding Program) фаолияти билан танишди.