АҚШ ўз аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун яна 1 трлн доллар ажратади

АҚШ ўз аҳолисини қўллаб-қувватлаш учун яна 1 трлн доллар ажратади

АҚШ ҳукумати коронавирус пандемияси шароитида аҳолини қўллаб-қувватлаш учун 1 триллион долларлик янги ёрдам пакетини тайёрлади. Бу ҳақда мамлакат молия вазири Стивен Мнучин маълум қилди. Лойиҳада оилаларга 1200 доллардан пул тарқатиш ҳам кўзда тутилган.

Оқ уйнинг таъкидлашича, ушбу лойиҳа президент Дональд Трамп томонидан қўллаб-қувватланган ва Конгрессга тақдим этилган.  

Пандемия даврида АҚШ ҳукумати иқтисодиёт ва аҳолини қўллаб-қувватлаш учун қарийб 3 триллион доллар ажратган.

Айни пайтда АҚШ COVID-19 дан энг кўп зарар кўрган давлатлардан бири ҳисобланади. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар 4 миллиондан, вафот этганлар эса 150 мингдан ошган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!