Президент совғаси сифатида берилган Tahoe автомобилида тезликни оширган чемпион Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаримага тортилди

Президент совғаси сифатида берилган Tahoe автомобилида тезликни оширган чемпион Асадхўжа Мўйдинхўжаев жаримага тортилди

Аввалроқ боксчи Асадхўжа Мўйдинхўжаев олимпиада чемпионлиги учун берилган машинадаги видеосини ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига жойлаштирган ва бу жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлган эди.

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдириб, Асадхўжа Мўйдинхўжаевга нисбатан МЖТКнинг 128 прим 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилганини маълум қилди.
Асадхўжа Мўйдинхўжаевга 3 млн 60 минг сўм жарима қўлланилди. Жаримани 15 кун ичида тўласа, 50% чегирма асосида, 1 млн 530 минг сўм бўлади.

Ижтимоий тармоқларда давлат рақам белгиси 01 З 001 ЗЗ бўлган TAHOE русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси юқори тезликда (110 км/с) ҳаракатланганлиги акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан ҳайдовчи 2001 йилда туғилган M.A.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг 128 прим 3-моддаси 3-қисмига мувофиқ маъмурий баённома расмийлаштирилиб ҳайдовчи билан профилактик суҳбат олиб борилди.

Ҳурматли юртдошлар йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилинг, дейилади хабарда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!