АҚШ қанотли ракеталар билан жиҳозланган иккита янги атом сувости кемасини сувга туширди

АҚШ қанотли ракеталар билан жиҳозланган иккита янги атом сувости кемасини сувга туширди

АҚШда "Томагавк" қанотли ракеталари билан жиҳозланган SSN-791 Delaware ва SSN-792 Vermont атом сувости кемалари сувга туширилди, деб хабар берди Америка ҲДК матбуот хизмати.

Ҳар икки кема замонавий радиоэлектрон қурилмалар мажмуаси билан жиҳозланган, шовқин чиқариш даражаси жуда паст ва 12тадан юқори аниқликдаги "Томагавк" қанотли ракеталарига эга.

Улар сувости қайиқларига қарши курашиш ва соҳилбўйи операциялари учун мўлжалланган. Кемаларда шунингдек, сувости қурилмалари, ғаввослар учун шлюзли камера ва кичик сувости қайиқлари учун палубали маҳкамлагич ҳам мавжуд.

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!