АҚШ коронавирус хавфидан ўтган йили ноябрда хабар топган

АҚШ коронавирус хавфидан ўтган йили ноябрда хабар топган

Ўтган йили Америка разведкаси Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус авж олгани ва унинг дунё бўйлаб тарқалишидан хавотирда эди.

АBC хабарига кўра, Оқ уйга "салбий оқибатлар" ҳақида хавотирли ҳисобот тақдим этилди, аммо ҳукумат унчалик аҳамият бермади.

Таъкидланишича, разведка раҳбарияти Пентагон, Ҳарбий разведка бошқармаси ва Миллий хавфсизлик кенгаши вакилларини ҳам ишонтиришга уринган, аммо уларнинг ҳеч бири профилактика чораларини кўрмаган.

Апрел ойининг бошларида Блумберг АҚШ разведка агентликларининг маълумотларини эълон қилди, унга кўра Хитой инфекцияланган ва коронавирусдан вафот этганлар сони тўғрисида "атайлаб тўлиқ бўлмаган маълумотларни эълон қилди". Вашингтонга кўра, Хитой ҳукумати "авж олиш кўламини яширди".

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!