АҚШ Конгресси: 2034 йилга бориб давлат қарзи 50 триллион долларга етиши мумкин

АҚШ Конгресси: 2034 йилга бориб давлат қарзи 50 триллион долларга етиши мумкин

АҚШ давлат қарзи 2034 йилда 50 триллион доллардан ошади, бу мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 122% дан ортиғини ташкил қилади.

Бу прогноз АҚШ Конгрессининг Буджет бюроси томонидан тақдим этилган.

Ҳужжатда айтилишича, февраль ойида экспертлар 2034 йилга бориб АҚШ давлат қарзи 48,3 триллион долларни (мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 116 фоизи) ташкил этишини башорат қилган эди.

Прогнозга кўра, 2029-2034 йилларда АҚШ ялпи ички маҳсулотининг ўртача йиллик ўсиши 1,8 фоизни ташкил қилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!