АҚШда Доналд Трамп маъмурияти Ҳарвард университетини яҳудий ва Исроиллик талабаларнинг ҳуқуқларини бузганликда айблади. Федерал ҳукумат таълим муассасасини барча давлат маблағларидан маҳрум қилиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳарвард бу айбловларни рад этмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп маъмурияти Ҳарвард университетини яҳудий ва Исроиллик талабаларга нисбатан адолатсиз муносабатда айблади. Расмийларга кўра, Ҳарвард баъзи ҳолатларда бефарқ бўлиб, айрим вазиятларда эса яҳудий талабалар, ўқитувчилар ва ходимларга нисбатан антисемитик таъқибларда иштирок этган.
Маълумотларга қараганда, университетда таҳсил олаётган яҳудий талабаларнинг кўпчилиги ўзларини камситилган деб ҳис қилган ва тўртдан бири жисмоний хавфсизлигидан хавотир олган.
АҚШ ҳукумати Ҳарварддан бу каби ҳолатларга барҳам бериш бўйича зудлик билан чора кўришни талаб қилди. Акс ҳолда, университет барча федерал молиявий маблағларидан маҳрум қилиниши мумкинлиги айтилди. Лекин қандай ислоҳотлар талаб қилиниши аниқ кўрсатилмади.
Ҳарвард университети бу айбловларга муносабат билдириб, антисемитизмга қарши жиддий чоралар кўрилганини таъкидлади. Таҳсил олаётган яҳудий ва Исроиллик талабаларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш учун доимий ҳаракат қилинаётгани қайд этилди.
Оқ уй матбуот котиби Каролин Левиттга кўра, Ҳарвард ва Трамп маъмурияти ўртасида музокаралар ёпиқ эшиклар ортида олиб борилмоқда.
Бу зиддият АҚШ университетларида Исроилнинг Ғазога қарши урушини қоралаётган талабалар намойишларидан сўнг авж олган. Трамп бундай намойишларни ноқонуний деб баҳолаб, иштирокчиларни антисемитизмда айблаган. Аммо намойишчилар бу фаолиятларини тинч йўл билан инсон ҳуқуқлари бузилишига қарши чиқиш деб таърифлаган.
Маълум қилинишича, Трамп маъмурияти Ҳарварднинг 2,5 млрд доллар миқдоридаги федерал грант маблағларини музлатиб қўйган. Шунингдек, университетни халқаро талабаларни қабул қилиш ҳуқуқидан маҳрум қилиш ва солиқ имтиёзларини бекор қилиш билан таҳдид қилган.
Трамп маъмурияти Ҳарварддан барча шаклдаги афзалликларни, шу жумладан, профессор-ўқитувчилар ва талабаларни танлашдаги имтиёзларни бекор қилишни талаб қилган. Шунингдек, ҳукумат терроризм ёки антисемитизмни қўллаб-қувватловчи халқаро талабаларни қабул қилишга йўл қўймасликни талаб этган.
Ҳарвард ушбу талабларни рад этган ва ҳукуматга қарши судга мурожаат қилган. Трамп маъмурияти шунингдек, Колумбия, Корнелл ва Нортвестерн каби етакчи университетларга ҳам босим ўтказмоқда.
Ой бошида Колумбия университетининг 400 млн долларлик федерал маблағлари қисқартирилган. Университет баъзи талабларни қабул қилган ва ички тартибларини ўзгартиришга мажбур бўлган.
Бошқа университетлар ҳам ҳукуматнинг бундай босимлари илмий эркинлик ва сўз эркинлигига таҳдид эканини таъкидламоқда.
Асрлар давомида давлатлар номлари тарихий воқеалар, маданий хусусиятлар ва миллий идентичлик таъсирида шаклланган. Бироқ турли даврларда кўплаб мамлакатлар расмий номини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилган — бу халқаро ҳужжатлар, музокаралар ва идентификацияда муайян қийинчиликларни келтириб чиқаришига қарамасдан.
Global Wealth Databook ва Bloomberg томонидан дунёда аҳолисининг катта қисми миллионерлардан иборат бўлган давлатлар рўйхати эълон қилинди. Ўзбекистон бу рўйхатга киритилмади.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
АҚШнинг президенти Дональд Трамп 2024 йилдаги ҳомийлар йиғилишида сўзлаб, Россия президенти Владимир Путинни Украинага ҳужум қилмаслик учун Москвага бомба ташлаш билан таҳдид қилганини маълум қилди.
БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси (ЮНФПА) маълум қилишича, Ғаза секторида тахминан 50 минг ҳомиладор ва эмизикли аёл бир неча кундан бери овқатга етиб бормай, жуда оғир шароитда яшамоқда.
Россия президенти Владимир Путин Роман Старовойтни транспорт вазири лавозимидан озод қилгач, у ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Фожиага нима сабаб бўлган?
Исроил томонидан қўзғатилган гуманитар инқироз, Ғазога нисбатан кучайтирилган блокада ва инсонпарвар ёрдамларнинг киришини тўсиш билан янада оғирлашмоқда.
Техасда кучли ёмғир ва Гвадалупе дарёсининг тошиб кетиши оқибатида юзага келган сув тошқини оқибатида камида 104 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда The New York Times нашри хабар берди.
Исроил армиясининг қамал остидаги Ғазо секторига қилган навбатдаги тонгги ҳаво ҳужумлари натижасида камида 10 фаластинлик ҳалок бўлди. Марҳумлар орасида бир чақалоқ ҳам бор. Яна кўплаб инсонлар жароҳат олди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.