АҚШ ҳали ҳам Россия билан янги СТАРТ шартномасини имзолашга умид қилмоқда

АҚШ ҳали ҳам Россия билан янги СТАРТ шартномасини имзолашга умид қилмоқда

АҚШ Бош штаб бошлиғининг стратегик тўхтатиб туриш ва ядровий интеграция бўйича ўринбосари Эндрю Гебаранинг таъкидлашича, Вашингтон 2026 йилдан кейин ҳам Россия билан ўзининг қитъалараро ядровий баллистик ракета имкониятларини чеклаш мақсадида Стратегик қуролларни қисқартириш бўйича янги шартномани (СТАРТ) имзолашга умид қилмоқда.

Аввалроқ Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков амалдаги келишув муддати тугайдиган 2026 йилнинг февралида нима бўлиши ҳақида гапиришга ҳали эрта эканлигини таъкидлаб, Россия СТАРТ келишувидаги миқдорий чекловларга риоя қилишда давом этишини маълум қилган эди. Қўшма Штатларнинг бўлажак бузғунчи қадамлари бу вазифани Москва учун маъносиз қилмаслигини айтди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!