АҚШ фуқароларига Ўзбекистондан ҳам почта орқали сирли жўнатмалар юборилган – Reuters

АҚШ фуқароларига Ўзбекистондан ҳам почта орқали сирли жўнатмалар юборилган – Reuters

Аввалроқ АҚШ, Португалия, Янги Зеландия ва Буюк Британияда юзлаб кишилар почта орқали Хитойдан ичида ғайриоддий жўнатмалар олишгани ҳақида хабар берилганди. Кичик шаффоф пакетчалар ичидан қора ва оқ рангдаги ўсимлик уруғлари чиққан. Ҳолбуки жўнатмалар устига уларнинг ўйинчоқ ёки бижутерия экани, олувчиларнинг аниқ манзили ва исм-шарифи ёзилган. Бу ҳақда "Кун" нашри хабар бермоқда.

АҚШ фуқароларига Ўзбекистондан ҳам почта орқали сирли жўнатмалар юборилган – Reuters

Фото: USDA 

Маълум бўлишича, Канада ва Японияда яшовчиларга ҳам ана шундай уруғли пакетчалар юборилган. Ушбу фуқаролардан уруғларга тегмаслик ва уларни болалар ва ҳайвонлар топиб ололмайдиган хавфсиз жойда сақлаш сўралган.

Reuters’нинг ёзишича, АҚШ фуқароларни бундай жумбоқли жўнатмалар нафақат Хитойдан, балки Ўзбекистон ва Қирғизистондан ҳам борган.

АҚШ фуқароларига Ўзбекистондан ҳам почта орқали сирли жўнатмалар юборилган – Reuters

Фото: USDA APHIS/Handout via REUTERS

АҚШ фуқароларига Ўзбекистондан ҳам почта орқали сирли жўнатмалар юборилган – Reuters

Фото: USDA APHIS/Handout via REUTERS

Қайд этилишича, АҚШнинг қатор штатлари, масалан, Сичиган, Флорида, Пенсильвания ва Миссисипида Марказий Осиё давлатларидан борган жўнатмалар қабул қилиб олингани аниқланган.

Флоридадаги қишлоқ хўжалиги ва истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш хизмати ичида уруғи бор 1209 та жўнатмани рўйхатга олган.

«Уларнинг катта қисми Хитойдан юборилган, лекин жўнатмалар орасида Ўзбекистон ва Қирғизистон почта маркалари туширилган пакетлар ҳам бор», – дея хабар беришган ушбу идорадагилар Reuters’га.

Эслатиб ўтамиз, ҳолат юзасидан АҚШ ва Буюк Британия аллақачон ўз суриштирувларини бошлаган. Хитой ҳукумати эса почта стикерлари қалбаки эканлигини айтмоқда ва текширув ўтказиш учун АҚШ почта хизматидан ушбу жўнатмаларни беришини сўраган.

АҚШ қишлоқ хўжалиги вазирлиги сирли жўнатмаларнинг юборилиши Хитой онлайн-дўконларида ишловчи ғараз ниятдаги сотувчиларнинг фирибгарлик схемаси бўлиши мумкинлигини тахминан қилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!