АҚШ Адлия вазирлиги: Эрон SWIFTдан ўчириб қўйилди

АҚШ Адлия вазирлиги: Эрон SWIFTдан ўчириб қўйилди

SWIFT Халқаро Банклараро Ахборот узатиш ва Тўловларни амалга ошириш тизими АҚШга Эрон Марказий банки ва ўша мамлакатдаги АҚШ санкциялари рўйхатида бўлган бошқа ташкилотларнинг хабар алмашиш тизимидан узилганлигини хабар қилди. Бу ҳақда АҚШ молия вазирининг биринчи ўринбосари Сигал Манделкер маълум қилди, дея хабар беради Reuters.

АҚШ молия вазирининг ўринбосари Вашингтон Эронга қарши санкцияларни қатъий равишда тадбиқ этиши ва босим ўтказиш учун бу мамлакатга қарши қўшимча чоралар кўришини таъкидлади.

Манделкер шунингдек, Европа Иттифоқининг АҚШнинг санкцияларини четлаб ўтиб, Теҳрон билан ташқи савдо ҳисоб-китоблари учун махсус механизм яратиш бўйича ташаббуси ташвишлантирмаслигини маълум қилди.

У Европаликлар билан биргаликда ишлаши мумкинлигага ва ЕИнинг махсус тўлов механизмини яратиш режаларига қарамай, Европа компаниялари аллақачон Эронни тарк этишни бошлаганлигига ишора қилди.

"Менимча, Европада янада муҳим янгиликлар шуки, Эронни жуда кўп миқдордаги компаниялар тарк этмоқда", - деди Сигал Манделкер.

"Мен махсус тўлов каналидан умуман ташвишланмаяпман", деди АҚШ молия вазири ўринбосари.

"Мен биргаликда ишлашимиз мумкин бўлган қўшимча механизмларни топишга ишонаман", деди у.

"Эрон бўйича қанчалик кўп нарсаларни, қандай бажаришимизни ҳали яна кўрасиз," – дея ваъда берди Манделкер.

Эронга қарши санкцияларнинг иккинчи қисми кучга кирганини эслатиб ўтамиз. Бу Эроннинг энергетика соҳасига, нефть билан боғлиқ ишларга, Эрон Марказий банки ҳамда юк ва кема қурилиши билан боғлиқ транзакцияларига таъсир қилади.

Шуни таъкидлаш керакки, дунё давлатлари "олтилиги" аъзолари билан ядро шартномаси тузилгандан сўнг ва Теҳронга нисбатан халқаро санкциялар бекор қилингач, Эрон банк тизими 2016 йилда SWIFTга бирлаштирилган эди.

Аввал хабар берилганидек, ўтган ойда АҚШ молия вазирлиги SWIFT вакиллари билан 2012 йилда бўлгани каби, Эронни ўчириб қўйиш ҳақида музокаралар ҳам ўтказган эди.

Manba: ufq. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!