АҚШ 155 мм калибрли снарядлар ишлаб чиқаришни кескин оширади

АҚШ 155 мм калибрли снарядлар ишлаб чиқаришни кескин оширади

Қўшма Штатлар Украинадаги можаро бошланганидан бери 155 миллиметрли артиллерия снарядларини ишлаб чиқаришни икки баравар оширди ва 2024 йил охиригача яна икки баробарга оширишни режалаштирмоқда.

Бу ҳақда АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Жейк Салливан журналистлар учун навбатдаги брифингда маълум қилди.


«АҚШ Украинани қўллаб-қувватлаш учун ишлаб чиқариш қувватини оширмоқда. Масалан, 155 миллиметрлик тўп снарядларини маҳаллий ишлаб чиқаришга сармоя киритмоқдамиз. Можаро бошланганидан бери биз 155 мм ўқ-дориларни ишлаб чиқаришни икки баравар оширдик. Жорий йил охирига қадар яна икки баробарга оширишни режалаштирганмиз», деди у.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!