АПЛ раҳбарияти Исроил ва Фаластин байроқларини қўллашни тақиқлади

АПЛ раҳбарияти Исроил ва Фаластин байроқларини қўллашни тақиқлади

Англия Премьер-лигаси раҳбарияти шу дам олиш кунлари бўлиб ўтадиган 9-тур ўйинларида Исроил ва Фаластиннинг ҳар қандай байроқларидан фойдаланишни тақиқлади, деб хабар бермоқда Daily Mail.

Манбага кўра, шу йўл билан Премьер-лига Яқин Шарқдаги воқеалар туфайли ҳар қандай нохуш ҳодисаларнинг олдини олмоқчи. Бироқ ўйинлар бир дақиқалик сукут билан бошланади ва футболчилар қора боғич тақишади.

Шу дам олиш кунлари Англиянинг қуйи лигаларида ҳам худди шундай чекловлар қўлланилади.

7 октябрь куни Исроил мудофаа кучлари Фаластин томонининг йирик ракета отишмаларига жавобан Ғазо секторида ҳарбий операция бошлаганди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!