Андижонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси фош бўлди

Андижонда гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний савдоси фош бўлди

Гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Андижон вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари томонидан гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасини олдини олиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилди.

Тезкор тадбир давомида, фуқаро  Х.М. ноқонуний тарзда 54 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситасини 1,8 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий даллилар билан қўлга олинди.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, фуқаро Х.М.нинг яшаш хонадони ҳам кўздан кечирилди.

Натижада, ушбу шахснинг уйидаги тегирмонхонасида 858 грамм “марихуана” гиёҳвандлик моддаси  борлиги аниқланди.

Тадбир давомида жами 912 грамм оғирликдаги “марихуана” гиёҳвандлик воситалари ашёвий далил сифатида олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!