Андижон вилоятининг ярмидан кўпини электр билан таъминловчи лойиҳани амалга ошириш бўйича Хитой компанияси билан келишувга эришилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Андижон вилояти ҳамда Хитойнинг Zhejiang Commercial Building компанияси билан янги келишувларга эришилди. Амалдаги ҳамкорлик 118 мегаватт қувватдаги 200 миллион долларлик ГЭСлар лойиҳаси бўйича бошланган.
17 июнь куни эса режалар янада кенгайтирилиб, Хитойнинг Синдзян-Уйғур автоном районидаги учрашувда Андижонда жами 300 мегаватт қувватдаги ГЭСлар қурилишига компания раҳбарияти билан келишиб олинди.
Ушбу лойиҳа умумий қиймати 500 миллион долларни ташкил этади. Биринчи босқичда 50 миллион доллар инвестисия маблағлари ўзлаштирилади.
“Лойиҳанинг умумий қуввати Андижон вилоятининг ярмидан кўп ҳудудларини электр билан таъминлашга етарли саналади”, — дейилади хабарда.
Шимолий Корея армияси аскарлари Украина фронтига жўнаб кетиш арафасида Россия ҳудудида машғулотлар ўтказмоқда. Интернетда кореялик ҳарбийлар акс этган видео пайдо бўлди.
Жорий нам ҳаво оқимлари 14 октябрь кундуз куни республиканинг катта қисмида, тунда ва 15 октябрь кундуз куни водийда ҳам 'яхшигина' тинимсиз ёмғир ёғдириши мумкин экан.
Бундан тўрт кун олдин, яъни 2024 йил 23 сентябр куни Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат пенсия таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ишлаб чиқиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги 600-сонли қарори қабул қилинди.
Путин 2022 йил февралида Украинага қарши уруш бошлаганидан буён мезбонлик қилган энг йирик халқаро форум бўлган Қозондаги БРИКС саммитининг якуний кунида сўзлади.
Вячеслав Володин саммитда муҳим қарорлар қабул қилинаётганини, унинг иштирокчилари доираси эса БРИКСнинг глобал миқёсдаги нуфузидан далолат беришини қайд этди.
Аввалроқ анклав шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерида кучли отишма содир этилгани, 30 дан ортиқ фаластинлик Исроил зарбалари қурбони бўлгани хабар қилинганди.
Сунъий интеллект соҳасидаги этика бўйича тадқиқотлар ва ишланмаларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Беруний номидаги ЮНEСКО–Ўзбекистон халқаро мукофоти таъсис этилди.
Анқарада содир этилган теракт оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, яна 14 киши яраланди. Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Эрдўғон маълум қилди , деб ёзади «Интерфакс» .