Анчелотти украиналик футболчидан кетмасликни сўради

Анчелотти украиналик футболчидан кетмасликни сўради

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти жамоа дарвозабони Андрей Лунин билан суҳбатлашди.

Томонлар футболчининг келажагини муҳокама қилишди.

"Don Diario" хабарига кўра, мураббий дарвозабонни "Реал" билан янги шартномага лойиқ деб ҳисобламоқда. У Лунинни кетиш фикридан қайтармоқчи.

Лунин жорий мавсум мадридликлар сафида 20 та ўйинда иштирок этди. Дарвозабон 16 та гол ўтказиб юборди ва 9 та ўйинда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. 25 ёшли дарвозабоннинг амалдаги шартномаси 2025 йилнинг июнигача мўлжалланган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!