Ана холос! Коронавирус тепакал одамлар учун хавфли. Нега?

Ана холос! Коронавирус тепакал одамлар учун хавфли. Нега?

Олимлар тепакал эркакларда коронавирусдан ўлиш хавфи юқори бўлиши мумкинлигини таъкидлашди, чунки бундай эркакларнинг гормонлари вируснинг ҳужайраларга осонроқ ҳужум қилишига "имкон беради". Бу ҳақда  “Daily Mail” хабар берди.

Гап эркакларда соч тўкилишига олиб келадиган Андроген гормони ҳақида кетмоқда. Испания касалхоналарида Cовид-19 касаллиги билан боғлиқ ҳолатлар юқоридаги фикрни исботлаган.

Ушбу кашфиётни "Габрин белгиси" деб аташ мумкин, чунки АҚШда коронавирусдан вафот этган биринчи эркак америкалик шифокор доктор Франк Габрин эди.

Браун Университетида олиб борилган тадқиқотнинг муаллифи, профессор Карлос Вамбиер: "Биз чиндан ҳам тепакаллик жиддий оқибатларга сабаб бўладиган жиҳат деб ўйлаймиз. Фикримизча, Андрогенлар вируснинг ҳужайраларимизга киришига йўл очади", — деди профессор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!