Аллоҳ ҳузурида менга гувоҳлик берасанми?
Ибн Аббос розияллоҳу анҳу Умар розияллоҳу анҳуга: Эй мўминларнинг амири! Аллоҳга қасамки, Исломни қабул қилганингиз динга ёрдам бўлди. Амирлигингиз фатҳларга сабаб бўлди.
Аллоҳга қасамки, ер юзини адолатга тўлдирдингиз. Икки хусуматчи олдингизга келса, айтган сўзингизга рози бўлишди , дедилар. Шунда Умар розияллоҳу анҳу: Менга бир курси олиб келинглар , дедилар. Курсига ўтириб, Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга: Ҳозирги сўзларингни қайтар , дедилар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу гапларини қайтарганидан сўнг: Шу гапларинг билан қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида гувоҳлик бера оласанми? дедилар ҳазрати Умар. Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: Ҳа , дедилар. Умар розияллоҳу анҳу бу гапдан ниҳоятда севиниб кетдилар .
Manba: islom.uz