Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Euronews телеканалига берган интервюсида глобал барқарорлик яқин келажакда қийин бўлиб қолиши ҳақида айтди. Унинг сўзларига кўра, йирик можароларни ҳал этиш истиқболларига реал нуқтаи назардан қараш керак.
Глобал Боку форумида сўзга чиққан Алиев, дунё янги қоидалар ва халқаро ўзаро муносабатларни шакллантириш босқичига кирганини таъкидлади.
“Эски дунё тартиби энди мавжуд эмас. Янгиси қандай бўлиши ҳозирча номаълум. Турли фикрлар бор, бироқ давлатлар ўз имкониятларига эътибор қаратишлари, ташқи ёрдам ёки халқаро ҳуқуққа таянмасликлари аниқ”, — деди Озарбайжон президенти.
Россия-Украина уруши ҳақида гапирар экан, Алиев унинг яқин орада тугашига шубҳа билдирди: "Урушлар тўхтаган тақдирда ҳам у яна алангаланмаслигига кафолат йўқ".
Арманистон билан алоқаларга тўхталган Алиев, сўнгги 5 йил ичида минтақадаги вазият барқарорлашганини таъкидлади. Бироқ, унинг фикрича, тинчлик фақат расмий келишув мавжуд бўлганда мумкин: "Барқарорлик фақат тинчлик шартномаси имзолангандагина таъминланади".
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.
Аралаш якка кураш устаси Рамазон Темиров 2 март куни UFC Fight Night турнири доирасида Чарльз Жонсонга қарши жанг қилиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.
Путин урушни тўхтатиш бўйича музокаралар арафасида атайлаб "максималистик" талабларни илгари сурган. Унинг ўзи бу талаблар украиналиклар ва европаликлар учун қабул қилинмас бўлиши мумкинлигини билади.
Маълум бўлишича, ушбу ҳодиса бўйича иш судга оширилган, лекин ҳали суд жараёни бошланмаган. Сабрина терговчи унга иш материалларини тақдим қилмаганини айтган.