Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий жамоаси 20 март куни Жаҳон чемпионати саралаши доирасида Қирғиз Республикасини қабул қилади.
Миллий терма жамоамиз шу вақтга қадар Қирғиз Республикаси терма жамоаси билан 11 марта тўқнаш келган ва ушбу баҳсларнинг ҳаммаси термамизнинг ғалабаси билан якунланган.
Ушбу ўйинларда футболчиларимиз, Қирғиз Республикаси дарвозасига 39 та гол киритишган ва ўз дарвозаларидан 7 та тўп ўтказиб юборишган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон терма жамоаларининг шу вақтга қадар бўлиб ўтган ўйинларида, қуйидаги натижалар қайд этилган :
Қирғизистон 2:3 Ўзбекистон (2024)
Ўзбекистон 4:1 Қирғизистон (2023)
Ўзбекистон 3:1 Қирғизистон (2022)
Ўзбекистон 3:1 Қирғизистон (2019)
Ўзбекистон 5:0 Қирғизистон (2017)
Ўзбекистон 4:0 Қирғизистон (2011)
Қирғизистон 0:3 Ўзбекистон (2011)
Қирғизистон 0:6 Ўзбекистон (2007)
Ўзбекистон 3:0 Қирғизистон (1994)
Қирғизистон 2:6 Ўзбекистон (1992)
Ўзбекистон 3:0 Қирғизистон (1992)
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
АҚШ Адлия вазирлиги компаниялар нархларни ошириш мақсадида тухум етказиб беришни сунъий равишда чеклаб қўйган ёки йўқлигини аниқлаш учун текширув бошлади, деб хабар берди Gefluegelnews 14 март куни.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.