«Бавария» жорий мавсумги Европа Чемпионлар Лигасида энг кўп даромад қилган жамоа бўлди. Мюнхен клуби 106 млн евро ишлаб топиб, ушбу кўрсаткич бўйича барча иштирокчилар орасида биринчи ўринни эгаллади.
Иккинчи ўринда «ПСЖ» жой олган бўлиб, французлар 104,4 млн евро даромад қилди. Топ-3 ни «Интер» якунлаб, 103,1 млн евро ишлаб топди. Бу ҳақда Mundo Deportivo нашри Football Meets Data манбасига асосланиб хабар бермоқда.
ЕЧЛнинг жорий мавсумида энг кўп даромад топган 7 жамоа:
1. «Бавария» — €106 млн
2. «ПСЖ» — €104,4 млн
3. «Интер» — €103,1 млн
4. «Боруссия Дортмунд» — €102,2 млн
5. «Арсенал» — €102 млн
6. «Барселона» — €101 млн
7. «Реал Мадрид» — €101 млн
Шунингдек, мусобақанинг умумий соврин жамғармаси 2,47 млрд еврони ташкил қилиши ва у 36 жамоа ўртасида тақсимланиши таъкидланган.
Москва якуний тинчлик келишуви бўйича музокараларда муваффақиятга эришилса, Украинада вақтинчалик ўт очишни тўхтатишга тайёрлигини билдирди, деб хабар бермоқда Bloomberg манбалари.
Мутахассиснинг таъкидлашича, сўнгги пайтларда ўзбекистонликлар учун Россия бозорининг жозибадорлиги пасайган, чунки уларнинг ўз ватанида иқтисодиёт ва қурилиш соҳаси жадал ривожланмоқда.
"Барселона" клуби ва Испания терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Жерар Пике Испания Суперкубоги мезбонлигини Саудия Арабистонига топширишдаги коррупция иши бўйича судда сўзга чиқди, деб ёзади El Pais.
Украина Президенти Курск операцияси туфайли Покровск ва Харков йўналишларидаги вазият барқарорлашганини, Россия учун эса Покровскка яна таҳдид солиш имкониятини топиш "жуда қийин бўлишини" таъкидлади.
Россия президенти Владимир Путин Украина билан тинчлик келишуви ғояси "тўғри" эканлигини, аммо "муҳокама қилиниши лозим бўлган масалалар, шу жумладан АҚШ билан ҳам" мавжудлигини таъкидлади.
Шунингдек, омборда кирим ҳужжатларига эга бўлмаган, қиймати 1 млрд. 187 млн. сўмлик, маҳаллий ва хориждан келтирилган 25.746 дона турли хил спиртли ичимликлар мавжудлиги ҳам аниқланди.