АҚШ президенти журналист Шерил Эткиссонга интервю бериб, Россия-Украина урушини якунлаш бўйича музокараларни изоҳлади.
"Ҳозирча барчаси яхши кетмоқда. 17 март куни оташкесим бўйича кўпроқ маълумотларни билиб оламиз, умид қиламанки, ҳаммаси яхши бўлади", — дея фикр билдирди президент.
Эткиссон Трампдан сўнгги пайтларда Владимир Путин билан мулоқот қилган-қилмаганини сўради. "Мен буни айтишни хоҳламайман, лекин биз у билан ишлаганмиз ва менимча, ҳаммаси етарлича яхши кетмоқда. Бу жуда мураккаб вазият. Биласизми, бу қонли ва даҳшатли уруш, аммо сулҳ бўйича музокаралар жараёни олдинга силжимоқда", — дея жавоб берди у.
Россия-Украина урушининг мураккаблиги ҳақидаги сўзлардан сўнг журналист Трампга сайловолди кампанияси давридаги баёнотларини эслатди. Ўшанда у бир неча бор Қўшма Штатлар президенти этиб сайланган тақдирда урушни 24 соат ичида якунлашини айтган эди.
"Ўшанда мен буни бироз киноя билан айтгандим. Мен ҳақиқатан ҳам Украина урушига барҳам беришни хоҳлайман. Буни уддалайман деб умид қиламан", — дея таъкидлади берди Трамп.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Покистон Ҳиндистоннинг Ҳинд дарёси сувлари тўғрисидаги шартномани тўхтатиш ҳақидаги баёнотини рад этди ва сув оқимини тўхтатишга қаратилган ҳар қандай уринишни уруш ҳаракати сифатида баҳолашини билдирди.
AҚШ президенти Доналд Трампнинг рейтинги иккинчи президентлик муддати бошланганидан бери рекорд даражага тушиб кетди, деб хабар берди The Hill газетаси Decision Desk HQ томонидан ўтказилган сўровга асосланиб.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.