“Ал-Қоида” етакчиси оламдан ўтдими?

“Ал-Қоида” етакчиси оламдан ўтдими?

The New Arab нашри “Ал-Қоида” етакчиси Айман аз-Завоҳирий бир ой аввал Афғонистонда оламдан ўтгани ҳақида хабар тарқатди. Асли мирслик аз-Завоҳирий 69 ёшида касалликдан вафот этгани айтилмоқда.

Ушбу маълумот “Ал-Қоида” томонидан тасдиқлангани йўқ, бироқ гуруҳ одатда ўз етакчиларининг ўлимини ошкор этмайди. 

“Ал-Қоида” етакчиси Усома бин Лодин 2011 йилда ўлдирилганидан кейин унинг ўрнини Айман аз-Завоҳирий эгаллаган. У охирги марта 11 сентябрь воқеалари муносабати билан йўллаган видеомурожаатида кўриниш берган эди. 

Агар Айман аз-Завоҳирийнинг ўлими тасдиқланса, “Ал-Қоида”да етакчи танлаш билан боғлиқ муаммо чиқиши мумкин. Яқинда гуруҳ раҳбарларидан бири Абдуллоҳ Аҳмад Абдуллоҳ 7 август куни исроиллик агентлар томонидан Теҳронда отиб кетилгани ҳақида хабар тарқалди. Сентябрь ойида эса Афғонистон – Покистон чегарасида ўтказилган операцияда Усома бин Лодиннинг ўғли Ҳамза ўлдирилган эди. Айман аз-Завоҳирийнинг ўрнини айнан у эгаллаши кутилаётганди.   


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!