"Ал Насср" икки нафар юлдуз билан шартнома тузмоқчи

"Ал Насср" икки нафар юлдуз билан шартнома тузмоқчи

Аввалроқ "Ал Насср"нинг молиявий аҳволи оғирлашгани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Бироқ "Dailysports.net" нашрининг маълум қилишича, Роналду жамоасида барчаси жойида. Саудияликлар ёзги трансфер бозори якунига қадар ҳозирда эркин агент бўлиб турган Серхио Рамос билан шартнома тузишга яқин.

Шунингдек, "Милан" аъзоси Рафаэль Леау билан шартнома тузишни мақсад қилган. Саудияликлар 25 ёшли футболчининг трансфери бўйича "Милан"га таклиф билан чиқишди. Италия жамоасига эса ушбу таклиф маъқул келгани ҳақида хабар берилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!