Агриппина Шин боғчаларда Янги йил байрамини нишонлашни тақиқлади

Агриппина Шин боғчаларда Янги йил байрамини нишонлашни тақиқлади

Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин республикадаги барча мактабгача таълим муассасаларида Янги йил байрами тадбирларини ўтказишни тақиқлаш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, вазир Агриппина Шин раислигида тузилманинг ҳудудий бошқармалари иштирокида йиғилиш ўтказилган. Йиғилиш давомида коронавирус инфекциясининг тарқалиши вазиятида мактабгача таълим муассасаларидаги тарбияланувчиларнинг хавфсизлиги ва соғлиғини таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.

Хусусан, қуйидагиларни:

  • ота-оналар иштирокидаги анъанавий Янги йил тадбирларини ўтказиш;
  • мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг совғалар олиши;
  • корпоратив тарзда Янги йил байрамини нишонлаш кабиларни тақиқлаш бўйича кўрсатма берилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!