Аграр соҳада сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Аграр соҳада сунъий интеллект технологияларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

Жорий йилнинг 22-24 апрел кунлари Тошкент шаҳрида ташкил этилган “Иннопром. Марказий Осиё” халқаро саноат кўргазмаси доирасида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари бир қатор халқаро ташкилотлар мутасаддилари билан ўзаро манфаатли учрашувлар ўтказди.

🇺🇿🇷🇺 Шундай учрашувлардан бири Россиянинг нафақат банк соҳасида, балки иқтисодиётнинг турли соҳалари учун сунъий интеллект технологияларини яратиш бўйича катта тажрибага эга “Сбер” компанияси раҳбарияти ва мутахассислари билан бўлиб ўтди.

Учрашув давомида мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги соҳасини рақамлаштириш ёрдамида эришилаётган ютуқлар, соҳада сунъий интеллект технологияларини қўллаш масалалари ва бунда ҳамкорлик йўналишлари кўриб чиқилди.

Тадбирда аграр соҳа ишончли маълумотлар базасини ва сунъий интеллект учун эталонларни шакллантириш, таҳлиллар ва хизмат кўрсатиш йўналишларида фойдаланишни жорий этиш бўйича келишиб олинди.

Шунингдек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вакиллари кўргазма доирасида ташкил этилган "Ўзбекистон ва Россия СИ (сунъий интеллект) глобал трансформацияси парадигмасида: СИ муваффақият калити сифатида" мавзусидаги саммитда ҳам иштирок этишди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!