Афғонистон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин

Афғонистон ШҲТнинг тўлақонли аъзосига айланиши мумкин

Афғонистон Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг (ШҲТ) тўлақонли аъзосига айланиши мумкин, чунки бу мамлакатда ички сиёсий шароитлар мавжуд. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова брифингда айтиб ўтган.

Унинг сўзларига кўра, Кобул 2015 йилда ШҲТга аъзо бўлиш учун расмий ариза берган. “Биз Афғонистоннинг бундай муносабатини қўллаб-қувватлаймиз. Шу билан бирга, тўлиқ аъзоликни олиш учун бир қатор мезонлар мавжудлигини эслатиб, асосийси ариза берувчининг номзоди бўйича ШҲТда келишувга эришишдир. Ишончимиз комилки, ички сиёсий шарт-шароитлар яхшилангани сари, Афғонистон учун ҳам бу имконият пайдо бўлиши мумкин», - дея таъкидлаган М.Захарова. 

Кобулнинг ташкилотда кузатувчи мақомини олишига Россия ўз ҳиссасини қўшган. Ушбу мақом Афғонистон учун ШҲТ билан сиёсий, иқтисодий, гуманитар соҳаларда ва хавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ масалаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун яхши истиқболларни очиб беради.  Россия ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Афғонистон "ШҲТ оиласининг муҳим аъзоси" эканлигини ва ташкилот саммитларида афғон муаммосига жиддий эътибор берилишини таъкидлаб ўтган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!