54 ёшли руҳшунос вояга етмаган мижозини зўрлади

54 ёшли руҳшунос вояга етмаган мижозини зўрлади

Бошқирдистон суди ўзининг вояга етмаган мижозини зўрлаган 54 ёшли руҳшуносга жазо тайинлади.

Маълумотларга кўра, 16 ёшли қиз руҳшунос ёрдамига муҳтожлик сезади, онаси эса 2016 йилнинг ноябрь ойида қизини руҳшуносга олиб боради.

Қизнинг аҳволи зўравонликка қарши туриш ва уни англаш имконини бермасди, унинг руҳшуноси бўлмиш 52 ёшли эркак эса бундан фойдаланди. Қизнинг номусига теккач, кўчага чиққанидан кейин беморининг онасига қизининг руҳий ҳолати жиддий эканлиги, ҳар хил гапларни айтиши мумкинлиги ва бу гапларга эътибор қилмаслиги кераклигини тайинлайди.

Эркак судда ўз айбини тан олмади. Аммо суд уни 9 йилга озодликдан маҳрум этди. Эркак жазони тартиб кучайтирилган колонияда ўтайди. Унга шунингдек 5 йил соҳаси бўйича ишлаш тақиқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!