5 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

5 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

“Ўзгидромет” 5 август, душанба куни кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 10-12 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 37-39 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.

  • Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 21-26 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 37-42 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.

  • Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Прогнозларга кўра, август ойининг биринчи беш кунлигидан сўнг иссиқ бир оз пасаяди ва ҳудуднинг катта қисмида биринчи ўн кунликнинг охиригача кундуз кунги ҳаво ҳарорати 36-39 даража атрофида, жанубда баъзи жойларда 40-42 даражагача бўлади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!