350 миллион сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, 3000 АҚШ доллари олган фирибгарлар ушланди

350 миллион сўм имтиёзли кредит олиб беришни ваъда қилиб, 3000 АҚШ доллари олган фирибгарлар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Бухоро вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.М. фуқаро О.Қ.га ўзини гўёки Бухоро шаҳар ҳокимлигида ҳайдовчи вазифасида ишлашини айтиб, танишлари ёрдамида уй-жой сотиб олиш учун 350 млн сўм имтиёзли кредит олиб бериши эвазига 3 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.И. фуқаро Б.У.га гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 2 000 АҚШ доллари эвазига Беруний туманидаги тижорат банкларининг биридан 200 млн сўм имтиёзли кредит олиб беришини айтиб, эвазига 8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!