22 давлат Хитойда уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади

22 давлат Хитойда уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади

Япония, Буюк Британия ва яна 20 давлат Хитойнинг Синсзян вилоятида уйғурларнинг оммавий равишда қамоққа олинишига қарши қўшма баёнот имзолади, деб ССN хабар берди.

22 давлат Хитойнинг инсон ҳуқуқларини бундай паймол қилишга барҳам беришини ва БМТ экспертларини ҳудудга киришларига расмий Пекин рухсат беришини талаб қилмоқда.

Бу баёнот Хитойнинг ғарбий ҳудудларида олиб борилаётган сиёсатига қарши бошланган биринчи бирлашган ҳаракатдир. Мутахассисларнинг айтишича, бу ҳудудларда 2 миллионга яқин уйғур, қозоқ, қирғиз ва бошқа мусулмон миллатлар “қайта таълим бериш” лагерларида мажбуран ушлаб турилмоқда. Жисмоний қийноқ усуллари лагер ичкарисида кенг қўлланилади.

Пекин эса барча айбловларни рад этмоқда ва бу лагерларни терроризм ва Ислом экстримизмига қарши ташкил этилган “касбга қайта тайёрловчи марказлар” деб атамоқда.

Баёнотни имзолаган 18 та Европа давлати орасида Буюк Британия, Германия, Франция Синсзян вилоятида камчиликни ташкил қилувчи миллатларга, жумладан, уйғурларга ўткизилаётган зуғм ва чекловлардан хавотирда. Баёнатда, шунингдек, Австралия, Канада, Япония ва Янги Зеландия ҳам бор. Аммо аҳолисининг катта қисми мусулмон бўлган давлатдан фақат Туркия бу ҳаракатга қўшилган холос.

Human Rights Watch мутахассисларининг айтишича, бу қўшма баёнот нафақат Синсзян аҳоли, балки бутун дунёдаги инсонлар ҳуқуқлари кафолати учун хизмат қилади ва ҳатто ҳар қандай кучли давлатни ҳам инсон ҳуқуқлари бузилиши юзасидан жавобгарликка тортишда муҳим рол ўйнайди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!