21 сентябрь куни Миробод ва Яшнобод туманларида ичимлик суви ўчирилади

21 сентябрь куни Миробод ва Яшнобод туманларида ичимлик суви ўчирилади

Тошкент шаҳрида 2020-2021 йилги куз-қиш мавсумига тайёргарлик юзасидан “Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ томонидан сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши режалаштирилган. 

Шу муносабат билан 21 сентябрь соат 09.00 дан 22 сентябрь соат 18.00 гача Миробод ва Яшнобод туманларидаги айрим истеъмолчиларга ичимлик суви таъминоти тўхтатилади:

Миробод тумани бўйича: 

- Қўйлиқ 1, 2, 3, 4-мавзеларида;
- “Файзобод” маҳалласида;
- “Билимдон” маҳалласида;
- “Парвона” маҳалласида;
- Баратхўжа маҳалласида;
- “Қўйлиқ ота” маҳалласида;
- “Оқ уй”маҳалласида;
- “Бахт” маҳалласида;
- “Ҳаёт” ва “Даниел хилл” меҳмонхоналари.

Яшнобод тумани бўйича: 

- “Ўртамасжид” маҳалласида;
- “Уйсозлар” маҳалласида;
- “Иқбол” маҳалласида;
- “Мумтоз” махалласида
- Шавкат кўчаси ва унинг тор кўчалари;
- Уйсозлар кўчасида;
- Мумтоз кўчаси ҳамда унинг тор ва берк кўчалари;
- Давлат хавфсизлик хизматининг ҳарбий қисмида;
- МАН корхонасида;
- 1-сонли Автокорхонада.

Сув бўлмаган маҳаллалар ва объектларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.
Маълумот учун телефонлар: (71) 256-10-95, (71) 252-55-78, (71) 252-60-08, 1054.

“Тошкент шаҳар сув таъминоти” МЧЖ ноқулайликлар учун узр сўрайди, дейилади хабарда.
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!