Ўзбекистонда 2024 йилда 100 264 та хонадон аҳолига топширилгани маълум қилинди.
Хабарга кўра, 2024 йилда 2 044 та кўп квартирали уй фойдаланишга топширилиб, жами 100 264 та хонадон аҳолига топширилди. 2022–2024 йиллар давомида жами 4 920 та кўп квартирали уй қурилиб, уларда 221 мингдан ортиқ хонадон аҳолига топширилган.
Йиллик кўрсаткичлар қуйидагича:
2022 йилда 1 433 та уй (56 115 та хонадон),
2023 йилда 1 443 та уй (65 528 та хонадон),
2024 йилда 2 044 та уй (100 264 та хонадон).
Таъкидланишича, ногиронлиги бўлган шахслар, етим болалар ва кам таъминланган оилалар учун мўлжалланган ижтимоий аҳамиятга эга уй-жойлар сони ҳам ортиб бормоқда.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон” массивларида олиб борилаётган қурилиш ишлари ҳам изчил давом эттирилмоқда. 2025 йилга келиб бундай массивлар сони 29 тадан 56 тага етказилган. Айни пайтда ушбу массивларда 890 та уй қурилиб, 31 692 та хонадон фойдаланишга топширилган.
Покистон халқи 7 майга ўтар кечаси Ҳиндистон ҳаво кучларининг кенг кўламли ҳужумини қайтаришда юқори маҳорат, ватанпарварлик ва ҳамжиҳатлик намойиш этган миллий қуролли кучларнинг "буюк ғалабаси" билан фахрланиши лозим.
Саудия Арабистони чемпионатида тўпурарлик маҳоратини намойиш қилиб келаётган “Ан-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду футболдан ташқари маиший муаммоларга эътибор қаратишига тўғри келмоқда.
Мария Захарова вакили бўлган Россия Ташқи ишлар вазирлиги Франция президенти Эммануел Макрон ва бошқа Европа етакчиларини Украина президенти Владимир Зеленский билан музокаралар учун Киевга сафари чоғида гиёҳванд моддалар истеъмол қилганликда айблади .
Шу билан бирга, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қимор ўйинлари билан боғлиқ 4 302 та веб-ресурс ва қурол-яроғ савдосига оид 29 397 та ҳолат фош қилинган. Ушбу материаллар фаолияти чекланган ёки тўхтатилган.
Green Card-2025’да энг кўп ютуқни ўзбекистонликлар қўлга киритди. DV-2025 Diversity Visa Program ғолиблари статистикасини давлат кесимида эълон қилинди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ёқилғи ортилган юк машинаси ағдарилиб, қарама-қарши йўлга чиқиб кетган. У ерда йўловчи автобуси ва енгил автомобиль билан тўқнашиб кетган.
Навбатдаги ҳолатда, пойтахтда вақтинча истиқомат қилиб келаётган 2004 й.т. хорижий фуқаро бошқа чет эт фуқаросининг ишончига кириб, унга Буюк Британия сохта фуқаролик паспортларини тайёрлатиб бериш имконияти борлигини айтади