2021 йилда Ўзбекистонни қанча одам бутунлай тарк этгани маълум бўлди

2021 йилда Ўзбекистонни қанча одам бутунлай тарк этгани маълум бўлди

2021 йилнинг январь-июнь ойларида хорижий мамлакатларга кўчиб кетганлар сони республика бўйича 10 689 кишини ташкил этди. Ҳудудлар бўйича энг кўп кетганлар сони Қорақалпоғистон Республикаси (3 686 киши), Тошкент вилояти (2 842 киши) ва Тошкент шаҳри (2 048 киши) ҳиссасига тўғри келади.

Қашқадарё (91 киши), Бухоро (96 киши), Сурхондарё (106 киши), ва Наманган (110 киши) вилоятларидан нисбатан кам одам кўчиб кетган.

Ўзбекистондан фуқаролар Қозоғистон (65,6 фоизи), Россия (25,3 фоизи), Тожикистон (2,2 фоизи), Қирғизистон (1,6 фоизи), Украина (1 фоизи) ва бошқа давлатларга (4,3 фози) кўчиб кетган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!